Қирғизистонда партияларнинг сайловолди тарғиботи оммавий жанжал билан тугади (видео)
Олам
−
21 Сентябрь 2020
10734Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон қишлоғида депутатларнинг сайловчилар билан учрашуви оммавий жанжал билан тугади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.
Жанжалда 100 га яқин одам қатнашди, 12 нафари шифохонага ётқизилди, 3 нафари ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ИИБ хабар берган. Жанжал “Мекеним Кыргызстан” ва “Биримдик” партиялари тарафдорлари ўртасида юз берган.
“Мекеним Кыргызстан” ҳолатга муносабат билдириб, сайловчилар билан уларнинг номзоди, парламент депутати Илҳом Маннонов учрашув ўтказганини маълум қилди. Тадбир бир гуруҳ ташвиқотчилар одамларни ура бошлагач тўхтатилган. Уларнинг тарафдорларидан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
“Биримдик” эса сайловолди компаниясининг инсофсиз иштирокчилари уюштирган “ташвиқот”дан ғазабда эканини таъкидлаган. “Биримдик” номзоди Шукрулло Файзуллаев ва Илҳом Маннонов терговга чақирилган.
Маълумот учун, Қирғизистон парламенти – Жўқорғи Кенеши депутатлиги учун жорий йилнинг 4 октябрь куни сайловлар ўтказилади.