Президент бугун газ ва “свет” масаласида йиғилиш ўтказади
Жамият
−
16 Январь 2023
14297Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини газ ва электр энергияси билан таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади”, дейди Асадов ўзининг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун давлат ташрифи билан Сингапурга жўнаб кетади.
LiveБарчаси