Президент автомобиллари ишлаб чиқарувчиси ўзбекистонда 7 ўриндиқли кроссоверини тақдим этади
Бизнес
−
28 Сентябрь 2023
16595HONGQI 4 йил олдин Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган кам сонли хорижий автомобиль компанияларидан бири бўлди. Шу давргача у Ўзбекистонда E-HS9, H9, HS5, H5 каби моделлари билан минглаб харидорларига ишончли хизмат кўрсатиб келмоқда.
HONGQI компанияси ҳақида нималар маълум? У Хитойнинг Биринчи автомобиль заводи (FAW) негизида 1958 йилда фаолиятини йўлга қўйган, кейинчалик эса Toyota, Lincoln, Audi, Volkswagen каби компаниялар билан қўшма корхоналарда биргаликда ишлаб чиқарила бошлаган. АҚШнинг 37-раҳбари Хитойга ташрифи давомида илк бор ушбу автомобилни алоҳида эътироф этган эди. Автомобиллари асосан элита вакиллари учун мўлжалланган. Бош дизайнери Гилес Тайлор бўлиб, ушбу лавозимда илгари Rolls-Royce брендида фаолият юритган.
Яқинда HONGQI компаниясининг Ўзбекистондаги расмий етказиб берувчиси, Hongqi HS7 оилавий автомобили сотувлари бошланишини эълон қилди.
Маълумотга қараганда, ушбу автомобиль анча йирик, ўлчамлари 5035×1989×1756 мм, 7 ўриндиқли SUV (умумий спорт автомобиль) туркумида йўл танламас қилиб ишланган. Мамлакатимизга 3л тубро двигателли 338 та от кучи, тўртта ғилдиракларни ҳам ҳаракатлантириш имкониятига эга, 8 босқичли автоматик узатмали жамланмаси кутилмоқда. “Hongqi Uzbekistan” яқиндагина барча моделларига 30 миллионлик чегирма эълон қилган эди, шу сабабли янги автмобилни ҳам хамёнбоп нархларда тақдим этишни режалаштирмоқда.
“AUTO MOTORS ASIA” МЧЖ билан ҳамкорликда фаолият юритаётган автомобиль ишлаб чиқарувчи, юртимизда 10 га яқин расмий диллерлик марказлари орқали 5 йиллик сифат кафолатини тақдим этиб келмоқда.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг Hongqiuzbekistan.uz
Алоқа учун: +99878 113 13 78 +99891 033 03 03
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг
Манзил: Sergeli-V dahasi, 6А
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси