Президент Академиясига оид фармон имзоланади

Жамият

image_2019-12-18_09-15-54

Академия белгиланган квоталардан ташқари тўлов-контракт асосида очиқ танлов йўли билан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳасида келтириб ўтилгин.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат бошқарувининг талаб этилган ва истиқболли йўналишлари бўйича, давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан, очиқ танлов асосида амалга оширилади;

Академия давлат органлари ва ташкилотларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, белгиланган квоталардан ташқари тўлов-контракт асосида очиқ танлов йўли билан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳуқуқига эга;

Академиянинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таҳсил олувчи давлат фуқаролик хизматчилари контингенти ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги) томонидан тасдиқланади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

фармон Президент Академияси

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг