Президент 5 миллион долларлик корхонада бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Хоразм пилла холдинг” кластери томонидан Янгиариқ туманида ташкил этилган замонавий корхона фаолияти билан танишди. 

Бу ерда 5 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичида 2 та қайта ишлаш линияси иш бошлаган. Пилладан хом ипак, ипак момиғи, ипак мато ишлаб чиқариш, ипак гилам тўқиш йўлга қўйилган. Йилига қарийб 1 миллион 160 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. 

Корхонада 120 доимий, 1800 мавсумий ишчи, асосан хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

Давлат раҳбари бундай корхоналарни бошқа туманларда ҳам ташкил этиш, бунинг учун тадбиркорларга бино ва тутзорлар ажратиш буйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Шу мақсадда манзилли дастур ишлаб чиқиш зарурлиги, бу аҳолига даромад манбаи яратиш, камбағалликни камайтиришда муҳим омиллиги таъкидланди.

2019 йилда вилоятда “Хоразм ипаги” ва “Хива Силк Фабрик” корхоналари ҳам иш бошлади. Жорий йилда 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни ўзлаштириш ҳисобига саноатбоп ипак қурти уруғи тайёрлаш корхонасини ташкил этиш белгиланган.


 
Кластер томонидан амалга оширилиши кутилаётган янги лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг