Қозоғистон жанубида ёғган қор Ўзбекистонга ҳам кириши кутилмоқда (видео)

Олам

image

Бугун, 2 октябрь куни Қозоғистоннинг “Чимкент-Тараз” автомобиль йўлининг денгиз сатҳидан 1,1 км баландликдан ўтган қисмига қор ёғди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.

Синоптиклар мамлакатнинг жанубий вилоятлари аҳолисини ҳаво ҳарорати пасайиши ва ёмғир ёғиши ҳақида огоҳлантирди.

Қор ёғаётган ҳудуд Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидан 85-100 км шимоли-ғарбда жойлашган. 

Ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланмаган маълумотларга кўра, совуқ қуруқ антициклон Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларига 3 октябрга ўтар кечаси етиб келади. Антициклон совуқ ва қуруқ ҳаво бўлиб, ундан ёғингарчилик кутилмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонасида қор ёғган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

462

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг