Эски шаҳарда жойлашган бетакрор Sagʻbon турар жой мажмуаси

Бизнес

image

Sagʻbon турар жой мажмуаси — бу диққатга сазовор тарихий-меъморий масканлар, замонавийлик ва қулайлик стандартларининг ўзига хос қоришмасидир. Мажмуанинг биринчи қаватида мактабгача таълим муассасаси (болалар боғчаси) бўлиши алоҳида эътирофга лойиқ.

Инсон ўз шахсий истакларидан келиб чиққан ҳолда хонадон танлайди. Кимдир марказда — турли савдо нуқталари ва ресторанлар қуршовида яшашни орзу қилса, бошқалар мактаб, боғча ва тиббий муассасалар жойлашган “оилавий” ҳудудларга яқинроқ жойларни маъқул кўришади. Бугун сизларга комфорт тоифадаги хонадонларга мансуб бўлган ноёб Sagʻbon турар жой мажмуаси тўғрисида сўзлаб берамиз. Бу Тошкент шаҳрининг тарихий қисмида яшаш истагида бўлганлар учун ажойиб имкониятдир.

Қаерда истиқомат қиласиз

Sagʻbon турар жой мажмуаси пойтахтнинг Олмазор туманида Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчалари кесишган ҳудудга яқин жойда барпо қилинмоқда. Мазкур ҳудудда 3 та метро бекати (“Ғафур Ғулом”, “Чорсу” ва “Тинчлик”) ва 9 та жамоат транспорти йўналишлари мавжуд.
Мажмуанинг тўққиз қаватли иккита биноси фасади долчин ва сутли қаҳва рангларида бўлиб, чор атрофи ободонлаштириб кўкаламзорлаштирилади. Golden House қурилиш ишлари тугатилиши биланоқ ўстирилган тайёр дарахт ва буталарни экишни бошлайди.

Қаерда сайр қиласиз?

Тошкентга ташриф буюрувчи сайёҳлар албатта гўзал манзарали Эски шаҳарни томоша қилишга келишади, сиз эса ушбу тарихий масканнинг қоқ “юраги”да яшайсиз. Фарзандларингиз ўз она юртининг ўтмиши тўғрисида дарсликлардан эмас, балки атроф-муҳит: нақшинкор Кўкалдош мадрасаси, муҳташам “Ҳастимом” мажмуаси ҳамда барчамиз учун маълум-у машҳур Чорсу бозори орқали бохабар бўлишади. Эски шаҳардаги аксарият меъморий ёдгорликларнинг тарихи XV–XVI асрларга бориб тақалади.
Мазкур туман инфратузилмаси 6 та масжид, 8 та давлат ва 3 та хусусий мактабгача таълим муассасалари (болалар боғчалари), 7 та мактаб ва бир қанча олий ўқув юртларини қамраб олади.

Кирилл Крикунов — сотув бўлими раҳбари:
“Эндиликда Sagʻbon турар жой мажмуасидаги хонадонларни тўловни муддатли, яъни  қисмларга бўлган ҳолда амалга ошириш орқали ҳам харид қилишингиз мумкин. Энг катта эҳтиёж 9-қаватдаги хонадонларга нисбатан кузатилмоқда. Кишилар бундай уйларни улар учун белгиланган мақбул нархлар туфайли афзал кўрадилар.
Мазкур турар жой мажмуасининг хавфсизлик даражасини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз: ҳудуд видеокамералар томонидан назорат қилинади, хонадонлардан бирида эса “тревога” тугмаси билан жиҳозланган қўриқлаш пункти ўрнатилган бўлади”.


Sagʻbon турар жой мажмуасининг қўшимча афзалликлари 

Мажмуа атрофида тўсиқсиз ҳаракатланиш мумкинлиги имконияти чекланган аҳоли, кексалар ва ёш болали ота-оналар учун бирмунча енгиллик яратади. Лойиҳага кўра, янги хонадонлар соҳибларига қулайлик яратиш мақсадида кириш жойлари (подъезд)га кенг эшиклар ўрнатилади ва ҳудуд атрофи яхши ёруғлик воситалари билан таъминланади, айниқса, 5–8 даражадан ошмайдиган бир томонга бир текисда қаратилган нишабли пандуслар, махсус юк кўтаргичлар, ҳатто қишнинг қировли кунларида ҳам тоймайдиган сифатли плиталар ҳам мажмуа аҳолисига жуда манзур бўлади. Шунингдек, турар жой мажмуаси томонидан автоуловлар ва велосипедлар учун тўхташ жойлари, иситиш тизимини индивидуал тартибда ёқиб, ўчириш имконини берувчи қозонхона ҳамда захира электр таъминоти тармоғи ҳам тақдим этилади.

1. Бошқа турар жой мажмуалари тақдим эта олмайдиган манфаатли таклифлар ва имтиёзлар тўплами 

Sagʻbon турар жой мажмуасининг иккинчи уйида 90 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси (болалар боғчаси) барпо этиляпти.

Аксарият кишилар вақтнинг нечоғлик қадрли эканлигини куннинг биринчи ярмида, яъни эрталаблари кўпроқ ҳис қиладилар. Шу боис ҳам эрталаб ишга шошилаётган ота-оналар фарзандларини боғчага ва мактабга тезроқ олиб боришга ҳаракат қиладилар. Эркин графикка эга оилалар эса кўпроқ ухлаб, ҳордиқ чиқаришни орзу қиладилар. Aгар болалар боғчаси уйингизнинг биринчи қаватида жойлашган бўлса, у ҳолда болани у ерга олиб бориш атиги бир неча дақиқа талаб қилади. Сўнгра эса хоҳишингизга қараб, офисга боришингиз ёки уйга керакли бирор нима олиб, хонадонга қайтиб келишингиз мумкин. Мазкур мактабгача таълим муассасасига рўйхатдан ўтишда Sagʻbon турар жой мажмуаси аҳолиси имтиёз ва афзалликларга эга бўлади.

2. Таъмирланган хонадонлар.

Бундай хонадонларнинг афзаллиги шундаки, бу ерда доимий таъмирлаш шароитида яшашга, цемент ва сувоқ ҳидидан нафас олишга ёки перфоратор товушларидан чўчиб уйғонишга мажбур бўлмайсиз. Sagʻbon турар жой мажмуаси янги хонадонни сизга тўлиқ ва тайёр ҳолда топширади. Яъни сиз фақатгина нарсаларингизни кўчириб олиб келсангиз бас, шунинг ўзи кифоя. Golden House тақдим этадиган тўплам (пакет)дан уйнинг девор ва шифтларини юқори сифатли суваш, радиаторлар, кириш ва хоналараро эшикларни мустаҳкам қилиб ўрнатиш, ҳаммомларда барча сантехника анжомларини ўрнатиш, шунингдек, паркет ва плинтус тахталарини бир текис қилиб чиройли ётқизиш орқали шовқин ва сув ўтказмайдиган сифатли пол билан жиҳозлаш каби ишлар ўрин олган.

3. Ошхона хонадон соҳибларига совға сифатида тақдим этилади

Замонавий, кўркам ва қулай ошхона гарнитури ҳар қандай хонадоннинг ажралиб турувчи асосий элементларидан бири ҳисобланади. Хонадон соҳиблари юқори ва қуйи шкафлардан ташқари сифатли электр плитаси, идиш ювиш қисми ва ҳаво тортиш ускунасини ҳам совға сифатида олишади. Шундай қилиб, сизнинг ошхонангизда овқат тайёрлаш учун зарур бўлган барча нарса муҳайёдир.
Sagʻbon турар жой мажмуасининг 30 дан ортиқ тарҳларини танлашингиз, хонадонлар нархлари ва муддатли тўлаш шартлари ҳақидаги ўзингиз учун керакли бўлган маълумотларни компания сайти, савдо офиси ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Sagʻbon турар жой мажмуаси савдо офиси: Олмазар тумани, Сағбон кўчаси, 10-тор кўчаси.

Мўлжал: Қорасарой кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмаси. 

Телефон: (+998) 78-150-11-11

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг