Португалиялик футболчи тўлиқ АПЛ клубига кўчиб ўтиши мумкин

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клубида тўп тепаётган португалиялик ҳужумчи Жоау Фелиш тўлиқлигича Лондон клуби аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Championat.com” сайти хабар берди.

Футболчи мавсум охирига қадар АПЛда ижарада тўп тепади. Унинг трансфер ҳуқуқи Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клубига тегишли. Мадрид клуби ўз футболчисини 140 миллион еврога баҳоламоқда, аммо “Челси” футболчи учун фақатгина 100 миллион евро тўламоқчи.

Шунингдек, Фелиш фаолиятини давом эттириш учун Ла Лигада ҳам вариантлар бор.

Жорий мавсум Фелиш “Челси” сафида АПЛда 2 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг