Португалияда 8 000 йиллик мўмиёлар топилди
Олам
−
21 Март 2022
11611Португалияда дунёдаги энг қадимги, 8 000 йиллик мўмиёланган жасадлар топилди. Бу ҳақда “Interesting Engineering” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 1960-йилларда 2001 йилда вафот этган археолог Мануэль Фаринья душ Сантуш Португалиянинг Садо водийсидаги 8 000 йиллик 13 та скелетни суратга олган.
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўн уч шахснинг скелет қолдиқлари тасвирлари топилган. Бироқ ушбу суратларни ҳозиргача ҳеч ким кўрмаган. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, энг қадимги мумиёлар Миср ёки Чилида эмас, балки Европада пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Ушбу фактни аниқлаштириш жуда муҳим, чунки жуда қуруқ шароитда мўмиёлаш осон ва кенг тарқалган. Европада эса ҳаво нисбатан нам ва бундай шароитда мўмиёланган юмшоқ тўқималар камдан-кам ҳолларда сақланиб қолади.
Тадқиқотчилар тасвирлар туфайли қолдиқлар дафн этилган жойларни реконструкция қилишга муваффақ бўлишган. Бу эса саккиз минг йил аввал бўлиб ўтган дафн маросимлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун яхши имконият бўлган.
Тасвирлар икки жойда қабрларни реконструкция қилиш учун ишлатилган ва тадқиқотчилар бир тананинг суяклари "ҳаддан ташқари эгилган"ини пайқаган. Бу эса мурданинг қўллари, оёқлари табиий чегараларидан ташқарига кўчирилгани ва тана парчалаш йўллари билан боғланганини англатади. Археологлар айнан шу белгилар ўлимдан кейин тананинг мумиёланганини англатишини қайд этган.
LiveБарчаси