Кредитга “ Spark ” ваъда қилганди, бироқ қўлга тушди
Жамият
−
18 Август 2019
4991Шу йилнинг 16 август куни пойтахтнинг Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 4-сон ИИБ тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил март ойида Юнусобод тумани 10-даҳада яшовчи 41 ёшли Б.С., қариндоши, 64 ёшли М.Ю. исмли аёлнинг уйида унга имтиёзли кредит асосида фоизсиз “Spark” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, 22 миллион сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган. Б.С. ушланган.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси