Помпеонинг алоқаси йўқ. Мирзиёевнинг Россияга сафари январь бошидаёқ бекор қилинган
Жамият
−
04 Февраль 2020
11708Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 февралга режалаштирилган Россия Федерациясига ташрифи қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ташрифнинг қолдирилганини ҳозирча расмий Тошкент ва Москва изоҳлагани йўқ. Лекин, маълум бўлишича, ташриф АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ва Президент Мирзиёев билан учрашувидан кейин қолдирилмаган. Аксинча, режалар йил бошидаёқ ўзгартирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида Тошкентда кечган учрашувда сўз борган.
16 январь куни куни бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини қайд этган.
Унда 2019 йилда икки мамлакати раҳбарлари 5 марта, Бош вазирлар 7 марта учрашгани ва учрашувлар мунтазамлик касб этаётгани айтилган.
“Владимир Влдамирович билан сўнгги учрашувимиз Санкт-Петербургда ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари мажлисидан кейин бўлди. Биз алоҳида учрашдик ва гаплашдик. Ҳамма нарса ҳақида келишиб олдик. Ташрифни эса февралдан кўчиришни июнга кўчиришни маъқул кўрдик”, деган Президент Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Санкт-Петербургда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.
LiveБарчаси