Помпео Россия ва Хитой таъсирини камайтириш учун Марказий Европага келди
Олам
−
12 Август 2020
8396АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Марказий Европанинг Чехия, Словения, Австрия ва Польша давлатларига ташриф буюради. Америка ташқи сиёсати раҳбарининг турнеси 11-15 август кунлари бўлиб ўтади. У европалик дўстларини Хитой 5G тармоғидан ва Россия газидан воз кечишга кўндирмоқчи.
Ушбу сафар Пентагон Германиядан 12 минг нафар ҳарбийсини қисман АҚШга қайтариш ва қолганларни НАТОга аъзо бошқа мамлакатларга кўчириш қарори ортидан амалга оширилмоқда. Ана шундай ўзгаришлар ортидан АҚШ ва Европада хавотирлар ортган.
Помпео ташриф чоғида энергетик хавфсизлик масаласини ҳам муҳокама қилади. Россия ва Германияни боғлайдиган “Шимолий йўналиш-2” газ қувури қурилиши якунига етар экан, АҚШнинг эътирозлари кучайган.
АҚШ Бош дипломати илк ташрифини 11 август куни Чехия Ташқи ишлар вазири Томаш Петржичек билан учрашувдан бошлади.
Чехиянинг Плзен шаҳридаги “Америкага ташаккур!” номи билан машҳур ёдгорлик қаршисида сўзлар экан, Помпео чех халқига эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.
Помпео Чехияда Бош вазир Андрей Бабиш ва Президент Милош Земан билан ҳам учрашади.
LiveБарчаси