Политехника университети ёнида ёнғин юз берди (видео)
3-саҳифа
−
28 Октябрь 2021 7720 1 дақиқа
Бугун, 28 октябр куни соат 13:44 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида Тошкент давлат техника университети ёнида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:03 да қуршаб олинди ва соат 14:09 да батамом ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ошхона биносининг 120 м.кв майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
Барчаси
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди
26 Октябрь
Индонезияда ҳаво сифати кескин ёмонлашди
26 Октябрь