Польшада Россия ва Беларусь фуқаролари “шпион”ликда айбланиб, ҳибсга олинди
Олам
−
27 Апрель 2022
5575Польша махсус хизматлари Белостокда Россия ва Беларусь фуқароларини жосусликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда Польша телевидениеси хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, икки эркак Польшада анчадан бери яшаб келган. Айтилишича, улар ҳарбий қисмлар ва уларнинг жойлашуви, ускуналари, шахсий таркиби, шунингдек, иттифоқчи бўлинмалар ҳақида маълумот тўплашган.
“Польшага қарши Россия разведкаси манфаатларини кўзлаб иш тутган россиялик ва беларуслик Польша қуролли кучлари фаолиятини ўрганган”, деган Польша махсус хизматлари ишини мувофиқлаштирувчи вазирнинг Матбуот котиби Станислав Жарин.
Қайд этилишича, прокуратура ҳибсга олинганларни жосусликда айблаган. Уларни 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
LiveБарчаси