Алишер Усмонов Олмалиқдаги МИСиС филиали фаолиятини молиялаштиришда давом этади
Жамият
−
06 Сентябрь 2019
5259Таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмонов асос солган “Санъат, илм ва спорт” хайрия жамғармаси МИСиС Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиалига унинг фаолиятини яхшилаш ва дарс сифатини оширишда ҳар томонлама ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда ташкилотнинг бош офиси маълум қилди, деб ёзмоқда “Спутник”.
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистондаги МИСиС филиали лойиҳасини амалга ошириш жамғарманинг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бири ҳисобланади ва қисқа вақт ичида ташкилот Ўзбекистон томони билан ушбу масалада ҳамкорликни кучайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Хусусан, жамғарма ўқув жараёнига чет эллик етакчи соҳа мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, ушбу таълим даргоҳининг материал-техник ҳамда ахборот-ресурс базасини кучайтиришни мақсад қилиб олган.
Шу кунларда Олмалиқдаги МИСиС филиали 100 Мбит/с тезликка эга бўлган Интернет тармоғига уланган. Натижада, олийгоҳ халқаро илмий ва илмий-тадқиқот ишлари электрон базалари ва каталогларга, илмий ва бадиий адабиётларга онлайн уланишга муваффақ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрида МИСиС филиали очилиш маросими 2018 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган эди.
Тантанали очилиш маросимида РФ Фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, МИСиС МТТУ ректори Алевтина Черникова, ОТМК бошқаруви раиси Абдулло Хурсанов иштирок этган.
LiveБарчаси