Питомник ва плантация ташкил қилиш тартиби белгиланди
Жамият
−
27 Май 2019
5705Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ёввойи ўсимликлардан фойдаланиш учун тўлов ҳамда йиғиш ва тайёрлаш учун рухсатномалар талаб қилинмайди.
Питомник – дарахт ва бута ўсимликларининг кўчатлари ҳамда ниҳолларини табиатни муҳофаза қилиш учун етиштиришга ихтисослаштирилган хўжалик.
Плантациялар сув муҳофазаси зоналаридан ташқари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди ерлари, захира ерларда ва бошқа ерларда барпо этилади.
Питомниклар эса хўжалик юритувчи субъектларнинг ер участкаларида, ўрмон хўжалиги ва бошқа ерларда барпо этилади.
Питомниклар ва плантацияларнинг реестри Экология ва атрофни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан юритилади.
Питомниклар ва плантацияларни реестрга киритиш учун плантаторлар кўчатларни экиш тўғрисидаги далолатнома тузилишидан кўпи билан 15 кун олдин Экология қўмитасига ҳужжатлар тақдим этилади.
Кўчатлар экилишидан 7 кун аввал экология органининг вакили экиш жараёнида иштирок этиши учун хабардор қилинади.
Вакил иштирокига оид хабар олинган кундан 2 кун ичида экология органи экиш жараёнида иштирок этадиган вакил тўғрисида маълумотни тақдим этади.
Плантатор экиш ишлари якунидан сўнг 3 кунда экология органларига экиш далолатномасини юборади.
Экология органлари 3 кунда питомниклар ва плантацияларнинг реестрга киритилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь