Пентагон Конгрессдан Эрон билан уруш учун 200 млрд АҚШ доллари сўрамоқчи

Олам

image

Пентагон Оқ уйдан Эронга қарши урушни молиялаштириш учун Конгрессга 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиш сўрови билан мурожаат қилишни маъқуллашни сўради. Бу ҳақда маъмуриятнинг юқори лавозимли вакилига таяниб, “The Washington Post” хабар берди.

Нашрнинг учта суҳбатдошига кўра, бу рақам ҳарбий кампания учун аллақачон сарфланган маблағлардан анча юқори. Ушбу маблағлар Эронга берилган зарбалар давомида ишлатиб бўлинган асосий қурол-яроғ турларини ишлаб чиқаришни зудлик билан кенгайтиришга йўналтирилиши кўзда тутилган.

“Оқ уйнинг айрим мулозимлари Пентагоннинг бу сўрови маъқулланиш учун реал имкониятга эга эмас деб ҳисобламоқда”, дейди манба. 

Конгрессдаги кўплаб демократлар бу ташаббусга қарши чиқиши кутилмоқда. Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, сўнгги икки ҳафта ичида Пентагон молиялаштириш бўйича бир нечта турли вариантларни илгари сурган. Вазирлик якунда Конгрессдан айнан қанча маблағ сўраши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Баъзи маълумотларга кўра, Эрондаги уруш харажатлари фақат биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ 11 миллиард доллардан ошиб кетган. “Financial Times” нашрининг ёзишича, Трамп маъмурияти уруш бошланганидан бери йилларга мўлжалланган муҳим ўқ-дорилар захирасини, хусусан, узоқ масофага учувчи Tomahawk ракеталарини сарфлаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро очликдан азият чекувчилар сонининг 45 миллион кишига кўпайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бу дунёдаги очлик даражаси рекорд даражага етишига олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Пентагон Оқ уй Конгресс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг