Педагогика институтлари директорлари ишдан бўшатилди

Жамият

image

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан иккита институт директорлари лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида хабар қилинди.

Термиз давлат университетининг Педагогика институти директори Эшболта Атамуродович Қобулов ҳамда Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори Абдуқаҳҳор Гадоевич Ғаниев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Ботирович Азизов ҳам лавозимидан озод этилгани, бироқ бундан ўзининг хабари йўқлиги ҳақида маълум қилинганди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

627

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг