Коронавирус билан боғлиқ учта маълумот қуруқ сафсата эканлиги маълум бўлди
Саломатлик
−
31 Март 2020
38105COVID-19 юқтириб олган тахминан ҳар беш беморнинг бири бошқа нафас олиш вируслари билан касалланган. Ушбу хулосага AҚШдаги Стенфорд университети тиббиёт марказининг мутахассислари келди. Уларнинг таъкидлашича, ОРВИ билан оғриганлар коронавирусга йўлиқмайди, деган гапларнинг бари афсона.
Бундан ташқари, фавқулодда вазиятлар бўлимига нафас олиш касаллиги аломатлари билан қабул қилинган беморларнинг ҳар ўнтадан бири COVID-19 билан касалланган.
Италиялик вирусолог Роберто Боуриони ёзнинг иссиқ кунида коронавирус йўқолади, деган гап-сўзларни чўпчак деб баҳолади. Мутахассиснинг таъкидлашича, вирусга қарши курашда баъзи давлатлар жорий қилганидек, чеклов чораларигина самара беради.
Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош мутахассиси Ирина Шилкинанинг маълум қилишича, нафасни 10-15 секунд ушлаб туриб, кишида коронавирус бор-йўқлигини билиш мумкин, деган гаплар ҳам қуруқ сафсата.
LiveБарчаси