Париж-2024: Абдумалик Халоков финалга чиқди
Спорт
−
09 Август 2024 7178 1 дақиқа
Олимпиада баҳсларининг бокс турида -57 кг вазнда Ўзбекистон делегацияси байроқдори Абдумалик Халоков ярим финал жангида қатнашиб, ғалаба қозонди.
Финалолди баҳсда Халоков австралиялик Чарли Сеньорга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медаль учун жанг қилиш имкониятига эга бўлди.
Энди Халоков 11 август куни хитойлик Зоу Ванхао ва қирғизистонлик Бекзод Алмаз Уулу ўртасидаги тўқнашув ғолиби билан жанг қилади.
Шундай қилиб, умумий ҳисобда 5 нафар ўзбек боксчиси Олимпиада финалига чиқди. Бугун Ҳасанбой Дўсматов ўз вазнида олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь