Пандемияда даврида ўқув марказларининг фаолияти қандай ташкил этилиши маълум қилинди

Жамият

image

Пандемия даврида ўқув марказларини фаолият олиб бориши учун хонадаги ўқувчилар сони 10-15 нафардан ошмаслиги зарур. Ҳар бир қаватда қўлларни совунлаб ювиш учун шароитлар яратилган бўлиши зарур. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ўқув марказларни ташкил этишга оид бир қатор муҳим қоидаларни маълум қилди.

Штаб аъзосининг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пандемия шароитида ташкилотлар ва корхоналар, жумладан хусусий мактаб ва боғча, шу билан бирга хусусий ўқув марказларда иш фаолиятини ташкил этиш борасида вақтинчалик санитария қоидалари ва меъёрлари тасдиқланган. 

Мазкур санитария қоидалари ва меъёрлари асосида хусусий мактаблар, боғчалар ва ўқув марказларга қуйидагилар белгилаб берилган:

•  барча корхона ва ташкилотларда ташриф буюраётганларни филтрдан ўтказиш (тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалари билан қўлларга ишлов бериш), шу билан бирга агар имконият бўлса ниқоблар ва қўлқоплар билан таъминлаш; 

•  ҳар бир қаватларда антисептик воситалари билан қўлларни ишлов бериш ёки қўлларни совун билан ювиш имкониятларини яратиш;

•  кундалик хлор таркибли воситалар билан тозалов ишларини олиб бориш ва белгиланган тартибда давлат Санитария эпидемилогия назорати билан келишган ҳолда бирламчи ва кейинчалик шартнома асосида биноларни дезинфекциялаш;

•  дарсларни ташкил этиш борасида – 2 метрлик масофани сақлаган холда таълим олувчиларни жойлаштириш, бунда аудиторияларни катта кичиклигидан келиб чиққан ҳолда таҳсил олувчилар сони 10-15 тадан ошмаслиги керак;

•  барча ўқувчилар ниқобда бўлишлари керак ва ҳар 2-3 соатда ниқобларни алмаштириш талаб этилади;

•  хоналарни кунига 2-3 марта шамоллатиш;

•  дарслар давомийлиги ўқув маркази белгилаган тартибда ўтказилади, лекин 30-40 минут оралиғида хоналарни шамоллатиш учун ўқувчиларга танаффуслар бериш;

•  имкон булса, барча дарслар тугаганидан сўнг хоналар ҳаволарини КВAРСлаш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори асосида жорий йилнинг 5 сентябр санасидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятига рухсат берилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг