Президент Администрациясида Дин ишлари бўйича шўъба мудири тайинланди
Жамият
−
08 Ноябрь 2019
8383Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан Зикирилла Аббосович Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси дин ишлари бўйича шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.
Зикирилла Маҳмудов 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йилда Тошкент ислом университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
Зикирилла Маҳмудов ўз меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
LiveБарчаси