Германиялик аёл 5 нафар фарзандининг қотилига айланди
Олам
−
04 Сентябрь 2020
18867Германия полицияси Шимолий Рейн-Вестфалия ўлкасидаги Золинген шаҳридаги бир хонадондан беш боланинг жасадини топди, деб хабар берди n-TV.
Германия Ички ишлар вазири Герберт Ройлнинг сўзларига кўра, болаларнинг жасадларини 3 сентябрь куни тушдан кейин бошқа шаҳарда яшовчи бувиси топган. Ҳалок бўлганларнинг уйи ёнида тез ёрдам ва полиция машиналари тўпланган, воқеа жойи ўраб олинган.
Таъкидланишича, болаларнинг қотили ўз онаси.Ҳалок бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан саккиз ёшгача экани айтилмоқда, уч нафари қиз фарзанд.
Қотилликдан сўнг, 27 ёшли она, олтинчи — 11 ёшли фарзандини олиб уйдан чиқиб кетган. Болаларнинг бувисининг сўзларига кўра, қизи ҳам ўз жонига суиқасд қилмоқчи бўлган.
У қўшни шаҳар – Дюссельдорфдаги темир йўл станциясида поезд остига ўзини ташлаган. Аёл оғир тан жароҳати олмаган ва шифохонага ётқизилган. 11 ёшли бола эса бувисининг ёнида.
Она нима мақсадда фарзандларини ўлдиргани маълум эмас, у шифохонадан чиққанидан кейин сўроқ қилинади.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси