Хориждан келган 110 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
08 Июль 2020
102458 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 110 нафарга ортиб, 11092 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 158 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Навоий вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 14 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 249 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 7060 (+249) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3987 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси