Меҳнат вазирлиги Кореяга ишга кетиш учун асосий талабларни маълум қилди
Жамият
−
31 Январь 2020
19602Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Кореяга ишга кетиш учун асосий талабларни маълум қилди.
Жанубий Корея Республикаси Бандлик ва Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Бандликка рухсат бериш тизими асосида Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича Ҳамкорлик меморандуми доирасида ўзбекистонликлар ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
Фуқаролар Кореяга ишга кетишлари учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат этишлари лозим.
Фуқароларга қўйиладиган асосий талаблар:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.
2. Номзоднинг ёши 18 ёшдан 39 ёшгача бўлиши.
3. Корейс тилини билиши.
4. Судланмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга рухсат (хорижга чиқиш паспорти) мавжуд бўлиши.
5. Корея Республикаси ҳудудида бўлиш ва бошқа қонунларини бузмаган бўлиши.
6. Соғлом бўлиш (ранг ажрата олмаслик касаллиги - дальтонизм бўлмаслиги)
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддат давомида ишламаган бўлиши лозим.
LiveБарчаси