Ой юзасининг янги суратлари намойиш этилди
Бу қизиқ
−
04 Март
65132025 йилнинг 2 март куни Американинг Blue Ghost космик кемаси Ойга муваффақиятли қўнди ва Ерга биринчи фотосуратларни юборди. Фотосуратлардан бирида Ойда Қуёш чиқиши акс этган. Бу ҳақда NASA хабар берди.
Қайд этилишича, бу муваффақиятли қўниш тарихда иккинчи хусусий компания томонидан амалга оширилган Ой миссияси бўлиб, аввалгилардан фарқли равишда илк бор тўғри ҳолатда қўнишга муваффақ бўлган.
Blue Ghost Mission 1 аппарати Гринвич ўртача вақти билан соат 08:34 да Ойнинг шимолий-шарқий қисмига қўнган. Миссиянинг бошқарув маркази Firefly Aerospace хусусий аэрокосмик компанияси бўлиб, АҚШнинг Техас штати Остин шаҳрида жойлашган. Компания бош директори Жейсон Ким аппаратнинг “барқарор ва тик ҳолатда” турганини тасдиқлаганида, жамоа олқиш билан кутиб олган.
“Бу воқеа 2024 йилнинг февраль ойида Ойга қўнган Intuitive Machines компаниясининг хусусий миссиясидан фарқли бўлди. Ўша пайтда аппарат йиқилиб тушган ва бу ҳолат АҚШнинг 1972 йилдаги Apollo 17 экипажи ойга қўнганидан кейин илк Ой миссиясининг муваффақиятини соя остида қолдирганди”, дейилади хабарда.
Дастлабки суратларда Ой юзаси дағал ва кратерлар билан қоплангани кўринмоқда. Миссия давомида Blue Ghost ушбу мураккаб ҳудуддан якка ҳаракатланиб, тезлигини соатига минглаб милядан 2 мпҳ (3,2 км/ҳ) гача секинлаштирган.
Миссия NASA билан 2,6 миллиард долларлик ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилган. У “Artemis” дастурини қўллаб-қувватлаш ва Ойга астронавтларни қайтариш харажатларини камайтириш мақсадида амалга оширилган.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель