ОТМга онлайн қабул жараёни 20 июнь куни бошланади

Жамият

image

2021-202 ўқув йилига кириш учун олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.

Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.

Шунингдек, бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ қабул

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг