Отажоновлар сулоласи оғир жудоликка учради
Жамият
−
05 Апрель 2019 52101 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг маданияти ва санъатининг энг таниқли сулолоси - Отажоновлар оиласида оғир жудолик.
4 апрель куни Ортиқ Отажоновнинг турмуш ўртоғи Гулсара Аминова вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Маълумотлар ўрнида, Ортиқ Отажонов ва Гулсара Аминованинг фарзандлари ва набиралари ҳам санъат йўлидан борган. Хонанда Улуғбек Отажонов уларнинг ўғли, Али Отажонов эса набираси ҳисобланади.
Жаноза маросими бугун, 5 апрель куни пешин намозидан кейин бўлиб ўтади.
Таҳририятимиз аъзолари номидан Отажоновлар сулоласига ҳамдардлик билдирамиз.
Live
Барчаси