Отасига қўл кўтарган йигит ким? ИИВ ижтимоий тармоқдаги видеога ойдинлик киритди
Жамият
−
13 Февраль 2020
10780Ижтимоий тармоқларда ё эркак кекса отахонни таҳқирлаётгани, унга қўл кўтариб, бақираётгани, боғлаб қўйиш билан таҳдид қилаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур видеога муносабат билдирди.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Баҳор маҳалласида Машъал кўчаси 2-берк кўчасида яшовчи яшовчи фуқаро М.А. ўзининг 83 ёшли отасига нисбатан шундай харакаталарни содир этгани аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, отанинг бошқа ўгай ўғли эса ушбу ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа тарқатиб юборган. Қабих харакатни содир этган фарзанд эса айни вақтда қаттиқ пушаймонда экан. Таъкидлашича, отаси ўғлини бу хатти-ҳаракатлари учун сўраган узрини қабул қилиб уни кечирган.
“Отамга қўпол равишда муомала қилганим интернетга чиқди. Отамнинг аҳволлари оғир. Икки марта инсульт бўлган ва доим катетир туради. Ўша куни кечаси соат 01:00ларда кетишини, туришини айтганди. Гапирсам тушунмабди, сал асаб устида қўполроқ гапириб юборибман. Бошқа бу нарса қайтарилмайди”, дейди ўғил.
ИИВ хабарида қайд этилишича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари томонидан хужжатлар расмийлаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь