Онлайн: Қосим-Жомарт Тоқаев Кўксаройда расмий кутиб олиняпти
Жамият
−
15 апрел 2019 6824 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев кеча, 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Айни вақтда Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, икки мамлакат ҳукумат вакиллари, хорижий мамлакатлар элчилари иштирок этмоқда.
Маросим аввалида икки мамлакат мадҳиялари янгради.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август