Онлайн дарс Telegram гуруҳига порно видео ташлаган ўқувчилар жавобгарликка тортилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида онлайн дарс учун очилган Telegram гуруҳига порнографик видео ва фотолар ташлаган ўқувчилар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Постда” нашрида хабар берилди. 

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз тумани ХТБга қарашли мактаб ўқитувчиси Х.Д. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат этган. Унда ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан ўқувчиларини ўқитиш мақсадида Telegram’да алоҳида гуруҳ очгани, ушбу гуруҳда ўқувчиларга кунлик дарс вазифаларини бериб, онлайн ўқув жараёнини олиб боргани, бироқ 5 сентябрь куни гуруҳга уланган телефон рақамидан турли порнографик видео ва фото матераиаллар ташланганлигини маълум қилган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, туманнинг “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. ушбу гуруҳда жияни бир неча ой олдин унинг қўл телефон аппаратидан фойдаланиб ўқигани, шундан сўнг телефонида ушбу гуруҳ сақланиб қолгани ва ҳақиқатан ҳам порнографик мазмундаги видео лавҳа ҳамда фото суратларни ташлагани маълум бўлди. 

Бундан ташқари, онлайн тарзда ўқиб келаётган ўқувчилар Б.М., Р.А. ҳамда Ф.Ж. ҳам гуруҳга турли хил порнографик видео ва фото материаллар ташлагани аниқланган.

Билиб-билмай қилган хатти-ҳаракати учун фуқаро Ж.А. ҳамда бошқаларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Онлайн дарс

Баҳолаганлар

518

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар