Олтин нархи рекорд даражада ошди

Бу қизиқ

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатга импорт қилинадиган пўлат ва алюминийга 25 фоиз бож жорий этгани ортидан олтин нархи тарихий максимумга етди. Бу ҳақда Чикаго товар биржаси (CМЕ) маълумотларида келтирилган.

CME маълумотларига кўра, кеча, 11 февраль куни апрель ойидаги олтин фьючерслари 1,16 фоизга ошиб, максимал даражада унция учун 2968,5 долларга етган. Бироз вақт ўтгандан сўнг олтин нархи озроқ пасайиб, Тошкент вақти билан 6:45 ҳолатига кўра, унция учун 2936,6 долларни (+0,06 фоиз) ташкил қилган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 февралда мамлакатга етказиб бериладиган пўлат ва алюминийга 25 фоиз бож жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Янги божлар 2025 йил 12 март куни Вашингтон вақти билан 12:01 да кучга киради. Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари божларни “ошиши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирган.

“Bloomberg” нашрига кўра, жорий йилда олтин нархи аллақачон 11 фоизга қимматлашган ва кетма-кет янги рекорд даражаларни қайд этмоқда. Сабаби Трампнинг савдо ва геосиёсий масалалардаги қатъий ҳаракатлари ноаниқ даврда қимматбаҳо металлнинг сақлаш воситаси сифатидаги ролини кучайтирган.

Банклар унция учун 3000 доллар чегараси яқинлашиб қолган. Citigroup Inc. прогнозига кўра, олтин нархлари уч ой ичида ушбу даражага етади, чунки геосиёсий кескинлик ва савдо урушлари талабни рағбатлантирмоқда. J.P. Morgan Private Bank глобал бозор стратегияси бўйича мутахассис Юйсюан Таннинг “Bloomberg”га маълум қилишича, йил охири учун мақсадли прогноз унция учун 3150 долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 сентябрь куни биржада олтин нархи рекорд ўрнатган эди. Ўша куни Тошкент вақти билан соат 17:12 ҳолатига кўра, Чикаго товар биржасида олтиннинг декабрдаги шартномаси нархи унция учун 2640,4 долларга етганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олтин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг