Oлмалиқ шаҳрига ҳоким тайинланди
Жамият
−
13 Октябрь 2020
12228Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, бунда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатларининг ўрни ҳақида фикр билдириб, уларни фаолликка чорламоқда.
Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида Рустам Холматов Хамдамов Қобил Муроткуловични Oлмалиқ шаҳрига
ҳоким этиб тайинлади.
Қобил Хамдамов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Аввалроқ, 2019 йилнинг августидан буён Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Усмон Раҳимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси