Олмалиқ кон-металлургия комбинати олти ойликни 4,0 трлн сўм фойда билан якунлади

Бизнес

image

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 16,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, прогноз кўрсаткичини 120,4 фоизга бажарди.

Бюджетга тўловлар 7,3 трлн сўмни ташкил этди ва бизнес режа 199,7 %га бажарилди. 

Комбинат олти ойликни 4,0 трлн сўм соф фойда билан якунлади. Ўсиш суръати 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 145,7 фоизни ташкил этди. 

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 543,9 млн. долларни ташкил этди ва прогноз 138,2 фоизга бажарилди. Экспортнинг ўсиш суръсати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 264,0 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида мис ишлаб чиқариш ҳажми 58 625 тоннани ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 135,0 %, олтин 117,4 %, кумуш 147,0 %, рух 112,5 %, олтингугурт кислотаси 125,3 %, портландцемент 196,6 % ни ташкил қилди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида инвестициявий дастурлар ҳам самарали амалга ошириб келинмоқда. 

Инвестиция дастурига кирган лойиҳалар бўйича 139,5 млн долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Инвестицияларнинг ўсиш суръати 2017 йилга нисбатан 3,7 бараварга ошди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури ҳам комбинатда муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

Дастурдаги 92 та лойиҳа доирасида 139,1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, прогноз 125,5 фоизни ташкил этмоқда. Бу 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 15,6 бараварга оширилганини кўрсатмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг