Олимлар Ердаги энг қадимий замбуруғни аниқлади

Олам

image

Кембриж университетининг Сейнсбери лабораторияси (SLCU) олимлари Шотландияда жойлашган Уинфилд сланецларида (тош) 407 миллион йил аввалги қадимий замбуруғ қолдиғини топди. Бу ҳақдаги тадқиқот “New Phytologist” журналида эълон қилинди.
 
Қайд этилишича, топилма ўсимликлар ва замбуруғлар ўртасидаги илк “ҳамкорлик” – микоризанинг мавжудлигини тасдиқлаган. Микориза ўзаро фойдали иттифоқ бўлиб, унда замбуруғлар ўсимликларга сув ва озуқа моддаларнинг сингишини осонлаштириб, ўсимликлар эса уларга шакар моддаларини етказиб беради. Бундай ҳамкорлик бугунги кўплаб экотизимларнинг асосини ташкил этади ва ўсимликлар озиқланишида муҳим рол касб этади.

Янги аниқланган замбуруғ тури Rugososporomyces lavoisierae деб номланган. У қадимги Aglaophyton мажус ўсимлиги билан симбиотик алоқада бўлган ва шу тур билан боғлиқ иккинчи замбуруғ сифатида қайд этилган.

Олимлар намунани ўрганишда замонавий микроскопия усулларидан фойдаланган. Бу усуллар орқали ўсимлик ва замбуруғ ҳужайраларини бир-биридан фарқлаган. Шунингдек, улар қадимий тўқималарнинг ёруғлик сигнатуралари яъни оптик изларни таҳлил қилиб, ҳатто ДНК йўқолганига қарамай, замбуруғ мавжудлигини исботлаган.

“Замбуруғнинг тармоқланган ипчалари арбускулалар мавжудлиги унинг паразит эмас, балки ўсимлик билан ўзаро фойдали иттифоқда яшаганини кўрсатади. У фосфор каби минералларни ўсимликдан олган шакар эвазига алмашган. Бу кашфиёт ўсимликлар ва замбуруғлар қандай қилиб биргаликда қуруқликка мослашиб, бугунги ҳаёт асосини ташкил этган экотизимларни яратганини тушунишга ёрдам беради,” дейди тадқиқот раҳбари, доктор Кристин Струллу-Дерриен.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, АҚШнинг Техас штатидаги иккита шифохонада дори-дармонларга чидамли Candida auris замбуруғи касаллиги тарқалганди ва у тўрт нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

замбуруғ Сейнсбери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг