Олимлар фикри: “Коронавирус деярли юқмайдиган одамлар ҳам бор...”
Олам
−
04 Март 2020
20123Янги коронавирус болалар ва ўсмирларга жуда кам ҳолларда юқади. Ушбу маълумот ХХР касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг таҳлили асосида тайёрланган статистикада келтирилган.
Мутахассислар 2020 йил 11 февралгача содир бўлган COVID-19’нинг 70 мингдан ортиқ ҳолатини ўрганишди. Ушбу маълумотларга кўра, 10 ёшгача ва 10 дан 19 гача бўлган ёш тоифалари касаликка чалиниш ҳолатларининг бир фоизини ташкил қилади.
Евгений Иванович Марциновский номидаги тропик тиббиёт ва паразитология институти директори Александр Лукашевнинг сўзларига кўра, бу масала батафсил ўрганишни талаб этади.
"Вирус ҳақиқатан ҳам болалар учун жуда хавфли бўлмаслиги мумкин, аммо ҳозирга қадар бу борада етарли маълумот йўқ", деб таъкидлади мутахассис.
Нижегород давлат университетининг биология ва биотиббиёт институти директори Мария Ведунованинг фикрича, болалар ва ўсмирлар ҳақиқатан ҳам коронавирусдан яхши ҳимояланган. Унинг тасдиқлашича, инфекцияга ёши катталарнинг юлиқиши эҳтимоли юқори.
"Инсон иммунитети ёш улғайган сари сусаяди ва танада инфекцияларга мойиллик кўпроқ бўлади. Сурункали касалликларнинг мавжудлиги кўпинча асоратларни келтириб чиқаради", деди Ведунова.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 92 138 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3136 киши вафот этди. 48 313 бемор шифо топган.
Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80151 бемор – 2945 нафар вафот этган), Жанубий Корея (5186 – 34), Италия (2036 – 52), Эрон (2336 – 77), Италия (2036 – 52), Япония (274 – 6), Франция (191 – 4), Германия (165 – 0), Испания (120 – 0), Сингапур (108 – 0), АҚШ (103 – 6), Гонконг (100 – 2).