Охиригача курашинг – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашуви чоғида футболчиларга омад тилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

У футболчиларга қарата тарих ёзилгани ва шундай бўлса ҳам охиригача курашиш кераклигини алоҳида таъкидлаган.

“Энди футболчиларга қарата айтмоқчиман: жаҳон чемпионатида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Сизлар Португалия, Колумбия, Конго каби терма жамоалар билан ўйнайсизлар. Халқимиз ҳар бир ўйинда сизлардан ғалаба кутиши табиий, албатта. Лекин бир нарсани доимо ёдда тутинг: сизлар тарихни аллақачон яратиб бўлдингиз!

Олдингизда турган муҳим учрашувларда ортиқча босимсиз, ҳеч кимдан ҳайиқмасдан, борингизни бериб ўйнанг. Ҳар бир тўп, ҳар бир вазият, майдоннинг ҳар бир қаричи учун охиригача курашинг!” деган Мирзиёев.

Қолаверса, давлат раҳбари жамоа футболчиларини бутун бир мамлакат қўллаб-қувватлаши ва экран орқали томоша қилишини билдирган.

“Мундиалдаги барча ўйинларингизда фан-клублар аъзолари, минглаб футбол мухлислари, Америкадаги ватандошларимиз ҳам стадиондан сизларни қўллаб-қувватлаб туради.

Майдондаги ҳар бир ҳаракатингизни 40 миллионга яқин халқимиз экран ортида катта ҳаяжон билан ҳайқириб кузатади, юракларни жунбишга келтирадиган ҳиссиёт олади.

Ёдингизда бўлсин: эл-юртимиз сизларга ишонади, Президент сизларга ишонади! Боринглар, мардонавор ўйнанглар, Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилинглар! Ғалаба ва омад ҳамиша ёр бўлсин!” деган Президент сўзининг якунида.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев футбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг