Оқ уй Байден Украинага бориши масаласига аниқлик киритди
Олам
−
15 Апрель 2022
8131Оқ уй АҚШ Президенти Жо Байден шахсан Киевга боришга тайёрлигини билдиргач, унинг Украинага сафари режалаштирилмаганини маълум қилди.
Байденнинг эълонидан сўнг Оқ уй матбуот котиби Жен Псакидан “Pod Sace America” подкастида Байденнинг Украинага сафари ҳақиқатда муҳокама қилиняптими ёки йўқми, деб сўралган. Псаки эса "йўқ", дея жавоб берган.
Унинг сўзларига кўра, Байден “ҳамма нарсага тайёр”, жумладан, Украинага сафар қилишга ҳам. Бироқ, унинг сафари ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.
“Биз Президентни Украинага юбормаяпмиз. Сизга шуни айтаман [Британия Бош вазири] Борис Жонсон Украина марказига етиб бориш учун уруш ҳудуди орқали поездда саккиз соатлик вақтни босиб ўтди. Демак, йўқ, АҚШ Президенти у ерга боролмайди”, дейди Псаки.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден шахсан Украинага боришга тайёрлигини маълум қилганди.
Шунингдек, Америка ОАВлари Қўшма Штатлар Украина билан бирдамлик белгиси сифатида Киевга юқори мартабали амалдорнинг ташрифини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ёки Мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга ташриф буюриши мумкин бўлган номзодлар деб топилган.
Аввалроқ, АҚШ сенатори Стив Дэйнс ва Вакиллар палатаси аъзоси Виктория Шпартц Киев ва унинг чекка ҳудудларига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси