ОФК Президенти Ўзбекистонга келди
Спорт
−
16 Октябрь 805 1 дақиқа
Бугун, 16 октябрь куни Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 16-18 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида мамлакатда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва объектлар билан танишиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган эди.
Инфантино ташриф доирасида Ўзбекистонда футболни янада оммалаштириш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар ва объектлар билан танишганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь