Оҳангаронда бетонга урилган Mercedes-Benz ёниб кетди
Жамият
−
14 Октябрь 2019 5270 1 дақиқа
Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Бугун, 14 октябрь куни соат тахминан 15:10 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан ўтувчи "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 158 километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ангрен шаҳридан Оҳангарон шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 01 423 GGA бўлган Mercedes-Benz русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида рул бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.
Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи — 1988 йилда туғилган фуқаро К.Э соғ-саломат. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025