Оҳангаронда “Зил-130” юк машинаси ёниб кетди
Жамият
−
24 Январь 2021
5287Тошкент вилояти Оҳангарон туманида “Зил-130” юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 23 январь куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Амир Темур шоҳ кўчаси “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Ангрен-Тошкент” йўналишида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги “Зил-1308 русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси