Нурсултон Назарбоев Алишер Усмоновга “Достык” орденини топширди

Олам

image

Усмонов Қозоғистон ва Россия давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоэв “USM Holdings” асосчиси Алишер Усмоновни “Достык” (Дўстлик) ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда бугун Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот хизмати хабар берган.

“Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Россия давлатлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун  Алишер Усмоновни 1- даражали “Достык” (Дўстлик) ордени билан тақдирлади” – дейилади хабарда. 

Қозоғистон республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2018 йил 19 декабрь куни Нурсултон Назарбоев давлат Мустақиллик куни муносабати билан Алишер Усмоновни “Достык” ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарорни имзолаган эди. 

Таъкидланганидек, Алишер Усмонов “давлат ва жамоат ишларидаги хизматлари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси” учун мукофотланган.  

Бу мукофот биринчиси эмас. Бундан аввал, Алишер Усмонов 2011 йилда Қозоғистоннинг 2-даражали “Достык” ордени билан ҳам тақдирланган. Шунингдек, ўзбекистонлик бизнесмен 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг