Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди
Жамият
−
06 Апрель 2021
6153Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Норсулув Раҳимовна Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Норсулув Сойипова Самарқандда ягона, Республикада эса туман прокурори сифатида фаолият курсатаётган икки нафар аёлнинг бирига айланди.
Туман прокурори сифатида яна бир аёл раҳбар Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар Яккасарой тумани прокурори лавозимида хизмат кўрсатиб келмоқда.
LiveБарчаси