Нурмуҳамедов: “Мен Ҳабибман, коронавирус эмас”

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони доғистонлик Ҳабиб Нурмуҳамедов ва мексикалик Тони Фергюсон жанги коронавирус пандемияси сабаб қолдирилди. Тони Фергюсонга қарши қолдирилган жанг атрофидаги вазият ҳақида Ҳабиб Нурмуҳамедов изоҳ берди.

"Дунёда тентаклик давом этмоқда. Мен АҚШда 40 кун машғулот ўтказдим. Кейин Тонига қарши жанг Абу-Дабида ўтказилиши ҳақида хабар келди. У ерга жамоам билан етиб бордим. Аммо Абу-Дабига киришнинг имкони бўлмади. Коронавирус пандемияси сабаб чегаралар ёпилган экан. Шундай қилиб Доғистонга қайтдим ва тайёргарликни у ерда давом эттирдим. Мен Ҳабибман, коронавирус эмас. Тони ҳам худди шундай аҳволда, у мендан фарқ қилмайди. 

Барча мусобақаларни бекор қилишди, фақат бизнинг жангимиз қолдирилмади. Ҳозир ҳамма уйда карантинда ўтирибди. Тони Фергюсонга қарши жанг бекор қилинишини биламан. Асосийси, бу эмас. Дунёда минглаб инсонлар коронавирус сабаб вафот этмоқда. Барча мамлакат чегаралари ёпилган. Қаерда жанг ўтказишимиз мумкин? Ҳеч қаерда. Шунинг учун ҳам уйда қолдим", деди Ҳабиб Нурмуҳамедов.

Ҳабиб Нурмуҳаммедов UFC'даги профессионал фаолияти давомида 28 маротаба октагонга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Тони Фергюсон UFC'да профессионал фаолияти давомида 28 маротаба жанг ўтказган. Ўтказилган жангларнинг 25тасида ғалаба қозонган ва 3 маротаба мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 098 762 нафарни ташкил этяпти. 59 172 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 228 923 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Нурмуҳамедов Тони Фергюсон Коронавирус

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made