Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга жойлаш эвазига 4500 доллар олган шахс ушланди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республкаси Нукус шаҳрида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро А.К.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ички ишлар органлари тизимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг