Нукусда 22 ёшли қиз ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
16 Май 2022 9485 1 дақиқа
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган 22 ёшли қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 16 май куни соат тахминан 06:30 да юз берган. 2000 йили туғилган фуқаро Ж.Ш.(аёл киши) таниши билан ўзаро жанжаллашиб қолгани сабаб, жаҳл устида Нукус шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналига ўзини отиб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга кўра воқеа жойида қутқариб қолинган.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва фуқаронинг ўз жонига суиқасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь