Нотаниш аёл болаларни ўғирлаб кетаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
3-саҳифа
−
23 Март 2022
33492Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида мактаб ва боғчаларда болаларни ўғрилашга уринаётган аёл хақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, бугун, 23 март куни ижтимоий тармоқларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳати сабабли руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи аёлнинг сурати жойланган ва Бўстонлиқ туманида вояга етмаган болаларни олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида аудио хабарлар тарқатилган.
Бироқ, яқин муддат оралиғида Тошкент вилоятида ҳудудида бундай ҳолат кузатилмаган ёки Ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.
ИИББ ёлғон хабар тарқатиш учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб, ўзаро гуруҳларда шу каби маълумотларни тарқатмасликни, агарда бу каби ҳолат кузатилган ёки шубҳа уйғотган тақдирда “102” қисқа рақами ва яқин орадаги ИИОга хабар беришни сўраган.
LiveБарчаси