Ноқонуний газга уланган Олмалиқдаги ғишт заводи бўйича маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган ғишт заводни тармоқдан узмасликни сўрагани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолатга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, "Олмалиқ ғиштчи" маъсулияти чекланган жамиятга қарашли ғишт заводи жорий йилнинг 29 ноябрь куни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун газ таъминотидан узилган.

Аниқланишича, мазкур хўжалик субъекти кейинчалик маҳаллий газ таъминоти ташкилоти кўмагида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Ўтган давр мобайнида ғишт заводи томонидан 118 282 метр куб табиий газ ноқонуний фойдаланилиб, 118 миллион сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 декабрь куни "Олмалиқ ғиштчи" МЧЖ ва "Олмалиқшаҳаргаз" филиали мансабдор шахсларига Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, вилоят газ таъминоти ташкилоти раҳбари прокуратурага мазкур корхонанинг фаолият юритиши зарурати тўғрисида ариза билан мурожаат билан чиққан. Буни у маълум экспортчилар рўйхатига киритилгани билан изоҳлаган ва бу ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Вазирликка кўра, аниқланган фактлар юзасидан унга нисбатан ҳам терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Айни пайтда Энергетика вазирлиги томонидан Бош прокуратура билан яқин ҳамкорликда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ барча аниқланган фактлар бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

620

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг