Ногиронликни аниқлаш масаласи танқид қилинди. Ўзгаришлар кутилмоқда
Жамият
−
21 Февраль 2020
4494Бугун, 21 февраль куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари бир гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги мутахассислари билан учрашди.
Учрашувда бугунги кунда ногиронларни қийнаб келаётган, уларнинг ортиқча сарсон-саргардончилигига сабаб бўлаётган муаммолардан бири тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, фуқароларнинг ТМЭКларда тиббий кўрикдан ўтиш тартиботлари жуда мураккаб ва шаффоф эмас. Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларида инсон омили юқорилигича қолмоқда, даволаш профилактика муассасаларида мутахассислар ва тиббий ускуналар етишмайди.
Қайд этилишича, ТМЭКларнинг моддий-техник базаси маънавий эскирган, улар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилинмаган. ТМЭК мутахассислари томонидан тиббий кўрик ҳужжатлари ортиқча вақт сарфланган ҳолда қўлда тўлдирилаётгани ачинарли.
“Учрашув якунида Қўмита аъзолари томонидан мазкур масала юзасидан парламент сўрови тайёрланаётганлиги ва кўтарилган барча муаммолар сўровда ўз аксини топиши таъкидлаб ўтилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь