Никоҳдан ажралиш энг юқори бўлган ҳудудлар эълон қилинди
Жамият
−
16 Октябрь 2022
442182022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра республика туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти энг юқори бўлган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ажралиш энг юқори бўлган ҳудуд Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри бўлган.
• Гулистон шаҳри 3,5 та
• Янгиер шаҳри 3,3 та
• Сирғали тумани 3,1 та
• Олмалиқ шаҳри 2,9 та
• Ширин шаҳри 2,9 та
• Бектемир тумани 2,5 та
• Қибрай тумани 2,5 та
• Чирчиқ шаҳри 2,4 та
• Бухоро шаҳри 2,4 та
• Фарғона шаҳри 2,4 та
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 34 464 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.
LiveБарчаси